Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Шавкат Мирзиёевнинг тарихий аҳамиятга эга 10 та энг муҳим ташаббуси

Шавкат Мирзиёевнинг тарихий аҳамиятга эга 10 та энг муҳим ташаббуси

Фото: «Юксалиш» умуммиллий ҳаракати

Ўзбекистонда сўнгги йилларда амалга оширилаётган ислоҳотлар натижаларини кенг жамоатчиликка етказиш ҳамда жамият ҳаётини ижобий томонга ўзгартира олган ташаббуслар ҳақидаги фикрларни ўрганиш мақсадида «Юксалиш» умуммиллий ҳаракати томонидан экспертлик сўрови ўтказилди.

Бунинг учун тажрибали иқтисодчилар, сиёсий шарҳловчилар, етук олимлар, маданият арбоблари, нуфузли журналистлар, ҳуқуқ ҳимоячилари ҳамда мустақил тадқиқотчилардан иборат 100 нафар маҳаллий ва хорижий экспертлар базаси шакллантирилди

Турли соҳа мутахассисларига Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан амалга оширилган муҳим ташаббуслар рўйхати тақдим этилиб, улардан фуқароларнинг олқишига сазовор бўлган ва тарихий аҳамиятга эга бўлганларини белгилаш сўралди. 

Сўров натижасига кўра, мустақил экспертлар томонидан Президент Шавкат Мирзиёевнинг тарихий аҳамиятга эга бўлган ТОП-10 та энг муҳим ташаббуслари рўйхати тузилди. 

Унга кўра, энг муҳим ташаббус дея, Яхши қўшничилик муносабатлари, чегараларнинг очилиши ва назорат-киритиш пунктларининг ташкил этилиши. Марказий Осиё давлатлари билан барча масалалар бўйича конструктив мулоқот ўрнатилгани эътироф этилди — 96 та овоз;

Рўйхатнинг кейинги ўринларидан қуйидаги ташаббуслар жой олди: 

2. Валюта бозорининг эркинлаштирилиши, нақд пул билан боғлиқ муаммоларнинг бартараф этилиши — 90 та овоз;

3. Мажбурий меҳнат, шу жумладан болалар меҳнатига барҳам берилиши — 79 та овоз;

4. Олий таълим муассасаларига қабул квоталарининг оширилиши, миллий ва хорижий университетлар филиалларининг очилиши — 78 та овоз;

5. Оммавий ахборот воситаларининг жамиятдаги, муҳим ҳукумат қарорлари қабул қилинишидаги ролининг оширилиши — 69 та овоз;

6. Ўзбекистон Республикаси Президентининг Виртуал қабулхонаси ва Халқ қабулхоналарининг жорий этилиши — 63 та овоз;

7. Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ва қуролли кучлар тизимини ислоҳ қилиниши — 61 та овоз;

8. Солиқ ислоҳотлари, тадбиркорлик субъектлари учун солиқ юкининг камайтирилиши, тадбиркорлар учун солиқ таътилининг эълон қилиниши — 59 та овоз;

9. Давлат хизматлари тизимини ривожлантириш, уларнинг сифати ва самарадорлигини босқичма-босқич ошириш — 58 та овоз;

10. Минтақавий хавфсизликни таъминланиши бўйича чора-тадбирлар, Афғонистонда тинчлик ўрнатиш бўйича халқаро мулоқотнинг кучайтирилиши — 57 та овоз.

Сўров давомида, шунингдек экспертлар Ўзбекистондаги туб ўзгаришларга муносабатлари ва ислоҳотларни янада жадаллаштириш бўйича таклифларини ҳам ёзиб қолдирдилар. 

Жумладан, уларнинг фикрича, бугунги кунда Президент Шавкат Мирзиёевнинг ташаббуслари ҳамда Ўзбекистондаги трансформация жараёнлари нафақат ўзбек халқи, балки Марказий Осиё давлатларига ҳам ижобий таъсир кўрсатмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг