Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Смартфондаги «энг очкўз» 50 илова: Instagram, Telegram, TikTok ва бошқалар (инфографика)

Смартфондаги «энг очкўз» 50 илова: Instagram, Telegram, TikTok ва бошқалар (инфографика)

Аккумулятор қувватини энг кўп сарфловчи 20 илова.

Инфографика: pCloud

Хавфсиз булутли сақлаш сервиси — pCloud мутахассислари турли мобил иловаларни ўрганиб чиқишди. Уларнинг орасидан смартфон ресурсларини энг кўп сарфлайдиган 50 та илова рўйхати тузилди.

Дастлабки тадқиқотда сўралувчи рухсатлар сони, «қора мавзу» (қора фон) бор-йўқлиги ва энергия сарфи ҳисобга олинди. Компания сайтида жойлаштирилган маълумотга кўра, смартфон аккумулятори қувватини энг кўп сарфловчи иловалар бешлигига Fitbit, Verizon, Uber, Skype ҳамда Facebook киритилган. Бу рўйхатда Instagram — 8, WhatsApp — 12, Zoom — 13, YouTube — 14, Telegram — 17-ўринда (тепадаги инфографика).

Смартфон хотирасини энг кўп эгалловчи 30 илова

Инфографика: pCloud

Иккинчи тадқиқотда қайси мобил софт смартфон хотирасида энг кўп жойни банд этиши аниқланди. Бу борада етакчилар: United Airlines (437,8 МБ), Lyft (325,1 МБ) ва Uber (299,6 МБ). Шунингдек, Fitbit ва Facebook ҳам бешликда. YouTube — 9, TikTok — 11, Instagram —  25-ўринда.

Умумий рейтинг

Инфографика: pCloud
Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг