Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Янги қонун кучга кирди. Ишсизлик нафақаси оширилади

Янги қонун кучга кирди. Ишсизлик нафақаси оширилади

Фото: «Xabar.uz»

Бугун, 21 январдан «Аҳоли бандлиги тўғрисида»ги Қонун кучга кирди. Бу ҳақда Адлия вазирлиги хабар бермоқда.

Қонунга кўра, ишсизлик нафақаси 12 ойлик давр ичида кўпи билан 26 ҳафта давомида тўланади.

Ишсизлик нафақаси миқдори қуйидагича оширилади:

  • ишдан ва иш ҳақидан (меҳнат даромадидан) сўнгги 12 ойлик давр ичида маҳрум бўлган шахсларга – аввалги иш жойидаги ўртача ойлик иш ҳақининг 50 фоизи миқдорида, лекин меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори (МҲЭКМ – 679 330 сўм)дан оз бўлмаган миқдорда;
  • ишдан ва иш ҳақидан (меҳнат даромадидан) маҳрум бўлган ҳамда узоқ (1 йилдан ортиқ) танаффусдан кейин меҳнат фаолиятини қайта бошлашга ҳаракат қилаётган шахсларга – МҲЭКМнинг 1 баравари миқдорида;
  • илгари ишламаган, биринчи марта иш қидираётган шахсларга – МҲЭКМнинг камида 75 фоизи миқдорида.
Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг