Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ўзбекистонга келаётган яҳудий, зардуштий ва буддавий сайёҳлар қайси вилоятларга бориши маълум қилинди

Ўзбекистонга келаётган яҳудий, зардуштий ва буддавий сайёҳлар қайси вилоятларга бориши маълум қилинди

Бугун Самарқанд шаҳрида «Зиёрат туризми ҳафталиги» тадбири бошланди. Xabar.uz мухбири томонидан хабар қилинишича, Туризм ва маданий мерос вазири Азиз Абдуҳакимов томонидан тадбир давомида яҳудий, зардуштий ва буддавийлик дини вакилларининг ҳам юртимизга қизиқиши юқори эканини маълум қилиб ўтилган.

«Биз бугунги кунда диний бағрикенглик асосида барча дин вакиллари учун ҳам зиёрат туризми махсулотларини тақдим қилмоқдамиз. Мисол сифатида айтиб ўтмоқчиман, яҳудий дини меросига қизиқувчи зиёратчиларни Самарқанд, Бухоро, Фарғона, Қашқадарё вилоятлари ва Тошкент шаҳрида учратишимиз мумкин.

Зардўштийлик йўналишидаги туристлар Қадимги Хоразм ва Қорақалпоғистон Республикасига сайёҳт қилишни афзал кўришади. Буддизм меросига қизиқувчилар учун Сурхардарё туристик йўналиш энг мақбул танлов ҳисобланади», – деди Азиз Абдуҳакимов.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг