Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«2 кун шакар олманг, нарх тушишини кўрасиз» — вазир ўринбосари

«2 кун шакар олманг, нарх тушишини кўрасиз» — вазир ўринбосари

Фото: Xabar.uz

Кеча «Ангрен шакар» МЧЖга бўлиб ўтган пресс-турда Транспорт вазири ўринбосари Абдусамат Мўминов шакар «ажиотажи»га логистика муаммосидан ташқари аҳолининг ваҳимаси ҳам сабаб бўлганини айтган.

«Бир кило шакар керак пайтда қоплаб сотиб олишади. Кимдир заводда шакар қолмабди, деб гап тарқатса, одамлар ваҳимага тушиб, ёппасига харид қилишни бошлашади. Аслида 2 кун ҳеч ким шакар олмаса, ана унда нарх тушишини кўрасиз», деган вазир ўринбосари.

Унинг таъкидлашича, аҳолининг шакарга талаби бирдан ортиб кетиши ҳам нарх ўсишига сабаблардан бири бўлган.

«Шакарли етарли, ваҳимага ҳожат йўқ, дейилгандан кейин биржа ва бозорларда нарх тушган, ҳозир барқарор ҳолатда турибди», деган у.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг