Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Ўзмиллийбанк» АЖ: раҳбар ва ёшлар мулоқоти янги лойиҳалар учун имконият

«Ўзмиллийбанк» АЖ: раҳбар ва ёшлар мулоқоти янги лойиҳалар учун имконият

Ҳар қандай соҳада ўзгаришлар учун янги ғоя ва ташаббуслар керак. Бу эса ўз навбатида, шу йўналишда фаолият кўрсатаётган кадрлар салоҳиятига боғлиқ. Айнан банк тизимида янгича ёндашув ва хизмат кўрсатишнинг замонавий шакллари энг муҳими саналади. Бу эса бугун соғлом рақобатда банкнинг имиджи ва мавқеини мустаҳкамлашнинг асосий омилидир.

«Ўзмиллийбанк» АЖ бошқарув раиси Алишер Мирсоатов ва ёш ходимлар билан бўлиб ўтган учрашув ҳам айнан ана шундай интерактив таклифлар ва креатив ғояларга бой ўтди. Очиқ мулоқот тарзида ўтказилган давра суҳбатида раҳбар ва ёшлар самимий мулоқот қилдилар ҳамда банкнинг ривожланиш стратегияси, сифатли банк хизматлари кўрсатишда янгича ёндашувлар, рақамлаштиришнинг қулай жиҳатлари хусусидаги ташаббусларни муҳокама қилдилар.

Учрашувда хориж банкларида малака оширган ёш кадрлар банк хизматлари кўрсатишда татбиқ этиш мумкин бўлган янги ғоя ва ташаббуслари тўғрисида лойиҳаларини маълум қилдилар. Шунингдек, иқтидорли ёшларнинг чет эл банкларида амалиёт ўташ борасидаги таклифлари ва банк ҳамда молия йўналишида чет эл университетларида ўқиш истагида бўлган мутахассисларнинг фикрлари тингланди. Асосийси,  учрашув давомида банк тизими учун муҳим бўлган лойиҳалар тўғрисида тўхталган ёшлар қўллаб-қуватланди.

Таъкидлаш жоиз, мазкур мулоқотдан мақсад иқтидорли ёш ходимларни самарали натижаларга эришиш, уларни рағбатлантириш, шунингдек, Банкнинг корпоратив маданиятини тарғиб қилиш ва кадрлар захирасини шакллантиришдан иборат. Шу боис ҳам давра суҳбатида ёш ходимларнинг нафақат банкка оид билимлари, шунингдек, хориж тилларини билиш даражасига ҳам аҳамият қаратилди. Бу, шубҳасиз, банкнинг келгусидаги хорижий банклар билан ҳамкорлик алоқалари доирасини кенгайтиришга ва банк хизматларини кўрсатишда халқаро амалиётларни татбиқ этишга хизмат қилади.

Йиғилиш якунида иштирокчиларга Бошқарув раиси томонидан китоблар тўплами ва эсдалик совғалари топширилди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг