Айрим ўсимлик ва мева уруғлари экспортига чеклов бекор қилинди
Айрим ўсимлик ва мева уруғлари ёғларини экспорт қилиш бўйича чекловлар бекор қилинди.
Вазирлар Маҳкамаси қарори билан хўжалик юритувчи субъектларга уларнинг ташкилий-ҳуқуқий шаклидан қатъи назар, ўзлари импорт қилган ўсимлик ёғлари ҳамда мойли экинлар (пахта, кунгабоқар ва соя) уруғларини қайта ишлашдан олинган ўсимлик ёғларини юқорида белгиланган миқдорларда экспорт қилишга рухсат берилмоқда.
Шунингдек, кунгабоқар ва пахта ёғи ҳамда аралаш ёғлардан ташқари бошқа ўсимлик ва мева уруғлари ёғларини Ўзбекистон божхона ҳудудидан ташқарига олиб чиқиш (экспорт қилиш) бўйича чекловлар бекор қилинди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter