Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Банкларда ахборот хавфсизлиги хизматлари ташкил этилади

Банкларда ахборот хавфсизлиги хизматлари ташкил этилади

Фото: Xabar.uz

Ҳар бир банк ва унинг филиалларида ахборот хавфсизлиги хизмати ташкил этилади

Банкларнинг ахборот хавфсизлигига доир минимал талаблар белгиланди. 

“Ўзбекистон Республикаси тижорат банкларининг ахборот хавфсизлиги ва киберхавфсизлигига доир минимал талаблар тўғрисида”ги низом Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилди. Низом Марказий банк қарори асосида тасдиқланган. Қарор уч ойдан кейин кучга кириши белгиланган. 

Низомга кўра, банклар ва уларнинг филиалларида ахборот хавфсизлиги ва киберхавфсизликни таъминлаш мақсадида ахборот хавфсизлиги ва киберхавфсизликни таъминлаш хизмати ташкил этилади.

Хизмат банкнинг ахборот активларида ахборот хавфсизлиги ва киберхавфсизликни таъминлаш, тўлов маълумотларининг ноқонуний ўзгариши, банк ёки унинг мижозига зарар етказиш ҳолатларини олдини олиш ва бартараф этиш бўйича масъул ҳисобланади.

Хавфсизлик хизматининг бир қанча вазифаси белгиланган. Унга кўра,  хизмат нохуш ҳодисаларни текширади, уларни таҳлил қилади, қайта ишлайди. Банк сири ва шахсга доир сирлар сақланишини назорат қилади. 

Банк ахборот хавфсизлигига оид ички сиёсатни ишлаб чиқиши ва қабул қилиши лозим.

Бундан ташқари, банклар маълумотлар базаси созланишларида хатоликларни олдини олиши ва тажовузкорнинг қуйидаги ҳаракатларини чеклашлари керак, жумладан:

- маълумотлар базасига кириш;

-администратор ва фойдаланувчилар паролларини билиб олиш;

- маълумотлар базасининг тизим файлларига кириш;

- зарарли дастурлар ўрнатиш;

- маълумотлар базаси ва серверга масофадан ҳужум қилиш.

Тармоқлараро экран қурилмалари ва прокси-серверларнинг электрон баённомалари Хизмат томонидан таҳлил қилиб борилади ва ташқи ҳужумлар аниқланганда зудлик билан Марказий банкка хабар берилади.


Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг