Бензин нархи энг арзон ва қиммат мамлакатлар эълон қилинди

«Life.ru» «Bloomberg» агентлигига асосланиб хабар тарқатишича, бензин («АИ-95») нархи энг арзон мамлакатлар рўйхатини эълон қилди. Унга кўра, венесуэлалик ҳайдовчилар дунёдаги энг бахтли ҳайдовчилар — улар бензиннинг литри учун атиги 0,01 доллар тўлашади.
Бензиннинг арзонлиги бўйича иккинчи ўринда Эрон — 0,28 доллар, учинчи эса Кувайт — 0,35 доллар.
Бензин энг арзон мамлакатлар (ТОП-10)
- Венесуэла — $0,01
- Эрон — $0,28
- Кувайт — $0,35
- Нигерия — $0,41
- Миср — $0,43
- Саудия Арабистони — $0,54
- Малайзия — $0,54
- Индонезия — $0,67
- БАА — $0,68
- Россия — $0,72.
Маълум қилинишича, Ҳонконг (2,09 доллар), Норвегия (2,02 доллар) ва Нидерландия (1,93 доллар) бензин энг қиммат мамлакатлар саналади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter
Изоҳлар мавжуд эмас