Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Бевосита Бош вазир ва Президентга бўйсунадиган агентлик ташкил этилди ва унга директор тайинланди

Бевосита Бош вазир ва Президентга бўйсунадиган агентлик ташкил этилди ва унга директор тайинланди

Фото: «Ҳуқуқий ахборот» канали

Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисидаги Президент қарори қабул қилинди. Бу ҳақда «Ҳуқуқий ахборот» канали хабар берди.

Қарорга мувофиқ, Давлат рақобат қўмитаси ҳамда «Давлат активларини бошқариш маркази» ДУКнинг барча ҳуқуқлари ва мажбуриятлари Давлат активларини бошқариш агентлигига ўтказилди.

Агентлик ўз ваколатларини мустақил равишда олиб боради ҳамда ўз фаолиятида бевосита Бош вазир ва Президентга бўйсунади ва ҳисобот беради.

Агентлик директори, унинг биринчи ўринбосари ва ўринбосарлари Бош вазир тақдимномасига асосан Президент томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимидан озод этилади, мақоми, тиббий ва транспорт хизмат кўрсатиш шароитлари бўйича тегишли равишда вазир, вазирнинг биринчи ўринбосари ва вазир ўринбосарига тенглаштирилади.

2019 йил 1 апрелдан хўжалик жамиятларининг кузатув кенгаши таркиби ва ижроия органи аъзоларини норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар билан тасдиқлаш бекор қилинади.

Хўжалик жамиятлари кузатув кенгаши таркиби давлат органлари билан келишилмасдан акциядорлар умумий йиғилиши қарори билан тасдиқланади.

Давлат активларини бошқариш агентлиги директорлигига Жўраев Нодир Савриддинович тайинланди.

Нодир Жўраев Тошкент Давлат юридик университетини тамомлаган. Меҳнат фаолиятини Адлия вазирлиги катта маслаҳатчиси лавозимидан бошлаган Нодир Жўраев ўзининг ишчанлик хусусиятларини ва фидойилигини намоён этиб, адлия вазирининг биринчи ўринбосари лавозимигача бўлган йўлни босиб ўтди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг