Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Бизнес ғоядан – тайёр лойиҳагача. Ўзмиллийбанк «маҳалла банкирлари» учун семинар-тренинг ўтказди

Бизнес ғоядан – тайёр лойиҳагача. Ўзмиллийбанк «маҳалла банкирлари» учун семинар-тренинг ўтказди

Cўнгги йилларда республика тижорат банклари фаолияти маҳаллагача туширилгани ўз натижасини бермоқда. Хусусан, ўтган йилнинг 16 декабрида Президент Шавкат Мирзиёев раислигида банклар иштирокида маҳаллаларда аҳоли бандлигини таъминлаш ва даромадли қилишга қаратилган устувор вазифалар муҳокамасига доир ўтказилган видеоселектор йиғилишида билдирилган таклиф асосида “Маҳалла банкирлари” фаолияти йўлга қўйилгани “маҳаллабай” ишлаш тизимида янги босқични бошлаб берди.

Хозирги кунда Ўзмиллийбанк томонидан Тошкент шаҳри туманларида маҳалла банкирлари ва маҳалла агентлари фаолияти йўлга қўйилган. Улар аҳолини тадбиркорликка жалб этиш, мавжуд корхоналар салоҳиятини кенгайтириш ва маҳаллада қўшимча имкониятлар яратиш борасида фаоллик кўрсатмоқда.

Ўзмиллийбанк АЖ ташаббуси билан маҳалла банкирлари ва агентларининг билим даражаси, касбий малакаси ва самарадорлик кўрсаткичларини ошириш мақсадида 17 сентябрь куни “Zakovat Arena” биносида семинар-тренинг ўтказилди. Ушбу семинар-тренингда Ўзмиллийбанк ва Марказий банк масъуллари ва спикерлари ҳам иштирок этишди.

Тадбир савол-жавоб, тақдимот ва интерактив материаллар асосида ташкил этилди. Спикерлар ҳаётий мисоллар билан қандай қилиб маҳаллаларда тадбиркорликни ривожлантириш мумкинлигини тушунтириб ўтдилар.

Тадбир иқтидорли ёшларни бирлаштирган заковат интелектуал ўйини билан якунланди ва дастурнинг фаол иштирокчиларига эсдалик совғалари топширилди.

Бу туркумдаги тадбирлар республикамизнинг бошқа худудларида хам ўтказилиб келинмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг