Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Бухорода вилоятнинг 30 фоиз эҳтиёжини қоплайдиган фотоэлектр станцияси қурилади

Бухорода вилоятнинг 30 фоиз эҳтиёжини қоплайдиган фотоэлектр станцияси қурилади

Бухоро вилояти, Қоровулбозор туманида  Хитой Халқ Республикасининг «China Gezhouba Group Overseas Investment Co., Ltd.» компанияси томонидан қуёш фотоэлектр станцияси қурилади. Бу ҳақда «Xabar.uz»га вилоят ҳокими ахборот хизмати раҳбари Олим Жўраев маълум қилмоқда.

Таъкидланишича, ушбу масала Президент Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон-Хитой қўшма лойиҳаларини ишга тушириш маросими давомида ўтказилган видеоконференция айтиб ўтилган ва  рамзий тугма босилиб, қуёш фотоэлектр станциясининг қурилишига старт берилган.

Қоровулбозор туманида қурилиши кўзда тутилган ушбу станция Хитой Халқ Республикасининг «China Gezhouba Group Overseas Investment Co., Ltd.» компанияси томонидан қурилади. Қиймати 400 млн. долларга тенг бўлган қуввати 500 МВтли қуёш фотоэлектр станциясини қуриш учун Қоровулбозор ҳудудидан 996 гектар ер майдонлари танлаб олинган.

«Муқобил энергетикани ривожлантириш бўйича қуёш, шамол ва сув электр станцияларини барпо этиш, қуёш панеллари, электр ускуналар, трансформаторлар, аккумуляторлар ишлаб чиқариш, бошқарув жараёнларини рақамлаштириш ва мутахассисларни тайёрлаш борасидаги лойиҳалардан иборат инвестициявий-технологик ҳамкорлик дастурини амалга ошириш учун барча чора-тадбирлар белгилаб олинди. Қуёш фотоэлектр станцияси лойиҳаси 2024 сентябрида тўлиқ қувватда иш бошлайди. Жорий йил якунигача дастлабки 200 мегаватт қувватлар ишга туширилади. Бу станция тўлиқ қувватга чиққандан кейин йилига 1,3 миллиард киловатт-соат электр ишлаб чиқаради ва Бухоро халқи эҳтиёжининг 30 фоизини қоплайди», — деди Бухоро ҳокими Ботир Зарипов.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг