Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Деҳқонобод калий заводи»нинг 51 фоиз акциясини сотиш муддати узайтирилди

«Деҳқонобод калий заводи»нинг 51 фоиз акциясини сотиш муддати узайтирилди

«Ўзкимёсаноат» акциядорлик жамияти мамлакатимизда амалда бўлган пандемия шароитида ташкилот тизимидаги «Деҳқонобод калий заводи» АЖ устав капиталининг 51 фоиз акция пакетини инвестиция киритиш шарти билан сотиш муддати узайтирилганлигини маълум қилди.

«Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 3 апрелдаги ПҚ-4265-сонли «Кимё саноатини янада ислоҳ қилиш ва унинг инвестициявий жозибадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ «Деҳқонобод калий заводи» АЖ устав капиталининг 51 % (100 фоиз «Ўзкимёсаноат» АЖ улуши) акция пакети Давлат тендер комиссиясининг қарорига асосан инвестиция киритиш шарти билан сотилади.

Давлат мулкини сотишда тендер савдолари ўтказиш бўйича Давлат комиссиясининг қарори билан (2019 йил 30 сентябрь, №02/1-1328) «Деҳқонобод калий заводи» АЖнинг улушини сотиш шартларига, «Ernst&Young Advisory» МЧЖ инвестиция маслаҳатчиси иштирокида салоҳиятли инвесторларнинг энг яхши таклифларини танлаш йўли билан улушни қуйидаги тартиб ва шартларда сотиш кўзда тутилган.

«Деҳқонобод калий заводи» АЖ устав капиталининг 51 фоиз акция пакетини сотиш муддати узайтирилганлиги муносабати билан барча хорижий инвесторларни ўз сармояларини янада кўпайтиришга ва мамлакатимиз кимё саноати ривожига ўз хиссасини қўшишга чорлаб қоламиз», — дейилади хабарда.

Батафсил маълумот учун қўйидаги манзилларга мурожаат этишингиз мумкин:

«Ўзкимёсаноат» АЖ, Тошкент ш., Навоий кўчаси 38.
Тел: +998(78) 140-74-02.
Веб-сайт: www.uzkimyosanoat.uz,
электрон почта манзили: project_rafael@uks.uz

Сотувчининг инвестицион маслаҳатчиси: «Ernst & Young Advisory» МЧЖ, Ўзбекистон Республикаси, Тошкент ш., Мустақиллик шоҳ кўчаси 75, «Инконель» Бизнес маркази. Тел: +998(78) 140-64-10, Веб-сайт: www.ey.com/uz/en/home, электрон почта манзили: tashkent@uz.ey.com

Давлат активларини бошқариш агентлиги, Тошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси 6.
Тел: +998(71) 259-22-10, 259-22-02, 259-20-70,
Факс: +998(71) 239-47-84, Веб-сайт: www.davaktiv.uz,
электрон почта манзили: info@davaktiv.uz

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг