Энергетика соҳаси учун 415 млн доллар ажратилади
Ўзбекистон инвестициялар, саноат ва савдо вазири Лазиз Қудратов Осиё инфратузилмавий инвестициялар банки (ОИИБ) вице-президенти Людгер Шукнехт билан учрашди.
Учрашувда Ўзбекистон ва ОИИБ ўртасидаги молиявий-техник ҳамкорликни кенгайтириш истиқболлари, шунингдек, мавжуд лойиҳаларни амалга ошириш бўйича олиб борилаётган ишларнинг бугунги ҳолати муҳокама қилинди.
Энергетика, инфратузилмавий ривожланиш, транспорт ва тиббиёт каби йўналишларда умумий қиймати 2,4 миллиард доллардан ортиқ бўлган 13 та лойиҳани ўз ичига олган ОИИБнинг Ўзбекистондаги жорий инвестиция портфели ҳажмининг ўсишининг ижобий динамикаси қайд этилди. 2023 йил март ойидан буён банк томонидан энергетика соҳасида лойиҳаларни амалга ошириш доирасида давлат кафолатисиз 415 миллион доллари миқдоридаги 3 та кредит линияси маъқулланди.
Людгер Шукнехт Ўзбекистонда амалга оширилаётган ислоҳотларни юқори баҳолади ва ОИИБ ҳамкорликдаги ишларни давом эттиришга тайёрлигини таъкидлади.
Учрашув якунлари бўйича томонлар қўшма лойиҳаларни сифатли амалга ошириш ва ўзаро муносабатларнинг янги йўналишларини ишлаб чиқишга қаратилган фаол ҳамкорлик қилишга келишиб олди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter