Евроосиё иқтисодий иттифоқига Ўзбекистондан вакил тайинланди
Ўзбекистоннинг Евроосиё иқтисодий иттифоқидаги вакили этиб Шуҳрат Шукуров тайинланди.
Шу кунга қадар у Макроиқтисодий изланишлар ва прогноз институти директори ўринбосаси лавозимида ишлаб келган.
Қайд этилишича, бугун, 26 феврал куни Ўзбекистоннинг Россиядаги фавқулодда ва мухтор элчиси Ботиржон Асадовнинг ЕИК коллегия раиси Михаил Мясникович, интеграция ва макроиқтисодиёт вазири Сергей Глазьев ва савдо вазири Андрей Слепневлар билан учрашуви кутилмоқда. Учрашув давомида Ўзбекистон ҳукуматининг Шуҳрат Шукуровни вакил этиб тайинлаш ҳақидаги хати кўриб чиқилади.
Шуҳрат Шукуров Москва иқтисодий-статистика институтини ва Ўзбекистон давлат ва жамият қурилиши академиясидаги Олий бизнес мактабини тугатган. Ўзбекистон иқтисодий мажмуасида 30 йиллик меҳнат тажрибасига эга.
ЕОИИ иқтисодий комиссиясида Шукуров Ўзбекистоннинг ЕОИИдаги иштирокини таъминлаш билан шуғулланади.
Эслатиб ўтамиз, 2020 йилнинг декабр ойида Ўзбекистон ЕОИИда кузатувчи мақомини олган эди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter