Фарғонада электробус ишлаб чиқарила бошлайди
Фарғона вилояти Ёзёвон туманида Хитойнинг «Xiang Yang Tenglong Automobile» ҳамда «GIG Investments» компаниялари билан ҳамкорликда электробуслар ишлаб чиқариш лойиҳасига старт берилди.
Таъкидланишича, лойиҳа Фарғона вилоятининг саноат салоҳиятини янада оширишга ва янги иш ўринлари яратишга хизмат қилади. Ишлаб чиқариладиган маҳсулотлар нафақат маҳаллий бозорга, балки хорижий давлатларга ҳам экспорт қилинади.
Лойиҳа Ёзёвон туманидаги «Ижодкор» маҳалласи ҳудудида жойлашган махсус саноат зонасининг 10 гектар майдонида амалга оширилмоқда. Умумий қиймати 170 миллион доллар бўлган лойиҳа доирасида йилига 700 та электробус ишлаб чиқариш қуввати яратилади. Корхонани 2027 йил декабр ойида ишга тушириш белгиланган.
Якунда корхонага тамал тоши қўйилиб, қурилиш ишларига старт берилди.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter