Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Фермерларга кўпроқ эркинлик берилади

Фермерларга кўпроқ эркинлик берилади

2021 йил ҳосилидан бошлаб, давлат томонидан ғаллага харид нархини белгилаш амалиёти тўлиқ бекор қилмоқда. Молия вазирлиги, Иқтисодий ривожланиш вазирлиги ва ДСҚ қўшма қарори билан қишлоқ хўжалигида эркин бозор тамойилига тўсқинлик қилган қатор қарорларни бекор қилинди.

Шунингдек, давлат харидлари бутунлай бекор қилинади ва ишлаб чиқарилган дон барча истеъмолчиларга биржа савдолари орқали ёки тўғридан-тўғри шартномалар (фючерс, форвард ва бошқалар) асосида эркин нархларда сотилади.

Ички бозорда дон ва дон маҳсулотлари нархларининг барқарорлигини таъминлаш учун зарур миқдордаги донни Молия вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигини қўллаб-қувватлаш жамғармаси сотиб олади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг