Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Февраль ойида истеъмолчиларга 70,8 млрд сўм кешбэк тўлаб берилган

Февраль ойида истеъмолчиларга 70,8 млрд сўм кешбэк тўлаб берилган

Давлат солиқ қўмитасининг маълумот беришича, айни пайтда 1,4 млн нафарга яқин истеъмолчига 70,8 млрд сўм тўлаб берилган.

Шунингдек, камчиликлар бартараф этилиши натижасида ўтган ойлар учун яна 9,4 млрд сўм кешбэк тасдиқланди.

Солиқ мобил иловаси орқали берилган жами кешбэклар 980 млрд сўмдан ошган.

Таъкидланишича, тадбиркорлик субъектлари томонидан солиқ ҳисоботлари топширилиши, ҳисоботлардаги камчиликлар тузатилиши ва солиқ қарздорлиги камайтирилиши инобатга олиниб қолган кешбэк суммалари автоматик тарзда тўлаб борилади.

Маълумот учун, ўтган ойда 2,1 млн нафардан ортиқ истеъмолчилар томонидан 106,6 млрд сўм кешбэк йиғилган. Бу 2022 йилнинг мос даврига нисбатан 80 млрд сўмга кўп.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг