Фориш туманида қуёш электр станцияси қурилади

Президент Шавкат Мирзиёев айни вақтда Жиззах вилоятида бўлиб турибди. Президент иштирокида ўтказилаётган саноатни ривожлантириш ва қайта тикланувчи энергия манбалари масалаларидаги йиғилишда вилоятда амалга ошириладиган чора-тадбирлар борасида маълумот берилди.
— Тадбиркорларнинг ўз эҳтиёжлари учун 5, 10, 15 Мегаваттли қуёш станциялари қуриш ташаббуслари қўллаб-қувватланади. Бу орқали, 2023 йилда 30 Мегаватт қувватлар яратилади ва 28 миллион киловатт соат электр ишлаб чиқарилади.
— Зафарободда 2023 йилда жами 2 Мегаваттли 2 та кичик ГЭС қурилади ва бу йил 2,4 миллион киловатт соат электр ишлаб чиқаради.
— Вилоятда 10 минг километр ирригация тармоқлари ва каналлар бор. Уларнинг салоҳиятидан фойдаланиб, икки ой муддатда вилоятда яна 3 Мегаватт қувватли микро ГЭСлар қуриш учун участкалар аниқланади.
— Осиё тараққиёт банки билан бирга, Форишда 150 Мегаваттли йирик қуёш станцияси лойиҳаси бошланади. Ушбу станция тўлиқ қувватга чиққанда, 370 миллион киловатт соат электр ишлаб чиқаради.
— Жиззах шаҳрида 2023 йилда бир вақтнинг ўзида ҳам иссиқлик, ҳам электр энергияси ишлаб чиқарувчи «Ко-генерация» маркази қурилади. Унинг умумий қуввати 14 Мегаватт бўлиб, тўлиқ кўмирда ишлайди. Бу орқали, 60 та кўп қаватли уйлар иссиқлик билан таъминланади, 35 миллион киловатт соат электр ишлаб чиқарилади (36 миллион куб метр газ тежалади).
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter