Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ўзбекистон «Airbus» билан ҳамкорликда учувчиларни тайёрлайди

Ўзбекистон «Airbus» билан ҳамкорликда учувчиларни тайёрлайди

Жорий йил 28 июль куни Инвестициялар, саноат ва савдо вазири Лазиз Қудратов ва «Airbus» компаниясининг Европа бўйича президенти Ёхан Пелисси ўртасида музокаралар бўлиб ўтди.

Томонлар Ўзбекистон ва Франция ўртасидаги фуқаро авиацияси соҳасидаги ҳамкорликни ривожлантириш истиқболларини муҳокама қилдилар. Хусусан, Ўзбекистон ҳаво кемалари паркини модернизация қилиш ва кенгайтириш орқали туристик оқимни ошириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Шунингдек, Тошкент давлат транспорт университети ҳамда «Airbus» компанияси ўртасида учувчиларни тайёрлашга оид махсус дастур ишлаб чиқилиши бўйича келишувга эришилди. 

Манба: t.me

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг