Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Газпром» билан Россия гази бўйича келишиб олинди

«Газпром» билан Россия гази бўйича келишиб олинди

«Санкт-Петербург халқаро газ форуми – 2023» доирасида Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазири Жўрабек Мирзамаҳмудов ва «Газпром» АЖ Бошқаруви раиси Алексей Миллер ўртасида ишчи учрашув бўлиб ўтди.

Унда томонлар ҳамкорликнинг бориши ҳамда истиқболларини кўриб чиқдилар. Хусусан, жорий йилнинг октябрь ойида бошланган Россия газини Қозоғистон ҳудуди орқали Ўзбекистонга етказиб бериш масаласи муҳокама қилинди. Ўзбекистон истеъмолчиларини энергия билан барқарор таъминлашда «Марказий Осиё – Марказ» газ қувурлари тизими асосидаги махсус ажратилган йўналиш алоҳида ўрин тутиши, бу, айниқса, куз-қиш мавсумида муҳим аҳамият касб этиши таъкидланди.

Учрашувда Жўрабек Мирзамаҳмудов ва Алексей Миллер энергетика комплексидаги ҳамкорлик бўйича стратегик меморандумни имзоладилар. Ҳужжатга кўра, томонлар газ таъминоти ҳамда ташиш соҳасида, шунингдек, углеводородларни геология-қидирув ва қазиб олиш йўналишларида ҳамкорликни янада ривожлантирадилар.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг