Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«GM Uzbekistan»нинг кўргазма зали иш бошлади

«GM Uzbekistan»нинг кўргазма зали иш бошлади

Фото: «GM Uzbekistan» жамоатчилик билан алоқалар хизмати

«GM Uzbekistan» АЖнинг мунтазам фаолият юритувчи кўргазма зали ўз ишини бошлади. Унда компания томонидан ишлаб чиқариладиган барча моделдаги автомобилларининг импорт қилинувчи бутловчи қисмлари намойиш қилинади.

Залга ташриф буюрувчи меҳмонлар маҳаллий корхоналар ўзлаштириши учун таклиф қилинган бутловчи қисмлар билан танишиш ва маҳаллийлаштириш жараёнини ташкиллаштиришга боғлиқ бўлган юқори малакали мутахассислардан маслаҳат олиш имконига эга бўладилар.

Кўргазма зали жойлашган манзил: Андижон шаҳри, Навоий шоҳ кўчаси, 122 уй, Савдо – саноат палатаси, 2-қават.

Иш тартиби: Душанба-Жума соат 8-00 дан 17-00 гача

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг