Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ҳокимларнинг хорижга чиқишига ёрдам берилади

Ҳокимларнинг хорижга чиқишига ёрдам берилади

Фото: «Xabar.uz»

Олий Мажлис Сенати ялпи мажлисида Ташқи ишлар вазири ўринбосари Илҳом Неъматов вилоят ҳокимликларида яқин вақтларда Ташқи ишлар вазирлигининг бўлинмалари очилиши режалаштирилганини маълум қилди.

Унинг қайд этишича, 2018 йилда ҳокимларнинг чет элга ва аксинча, хориж ҳокимликларининг Ўзбекистонга ташрифлари доирасида кўплаб ҳамкорлик шартномалари имзоланганига қарамай, шартномаларнинг аксарияти қоғозда қолиб кетмоқда.

«Буни тўғри тушуниш керак, бугунгача ҳокимларимиз чет элга расмий ташриф билан чиқмаган. Мазкур бўлинмалар ҳокимларимизга ёрдам беради ва шундан кейин бу каби муаммолар кузатилмаса керак», деди вазир ўринбосари.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг