Ҳукуматда қатор раҳбарлик лавозимлари ва департаментлар тугатилди
![Ҳукуматда қатор раҳбарлик лавозимлари ва департаментлар тугатилди](http://static.xabar.uz/crop/1/7/720_460_95_1716797351.jpg)
Ўзбекистон Республикаси Президенти «Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ишини ташкил этишнинг сифат жиҳатидан янги тизимини жорий этиш тўғрисида»ги қарорни имзолагани ҳақида хабар бергандик.
Ҳужжат билан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ижро этувчи тузилмасида:
- Ўзбекистон Республикаси бош вазирининг ўринбосарлари – иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳа комплекслари раҳбарлари лавозимлари, шунингдек, уларнинг аппаратлари (котибият);
- Макроиқтисодий таҳлил ва прогнозлаштириш, молия ва банк тизимларини ислоҳ қилиш, хусусий тадбиркорлик ва кичик бизнесни ривожлантириш масалалари йиғма ахборот-таҳлил департаменти;
- мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш комплекслари, тармоқлари ва соҳалари бўйича ахборот-таҳлил департаментлари тугатилди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter