Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Инвестиция компаниялари нима учун керак: тажрибасиз сармоя киритиш йўли

Инвестиция компаниялари нима учун керак: тажрибасиз сармоя киритиш йўли

Инвестиция компанияси нима, унинг афзалликлари ва капитални хавфсиз кўпайтириш имкониятлари

Бугунги кунда кўплаб инсонлар ўз маблағини кўпайтиришга интилади — кимдир машина олишни, кимдир фарзандлари таълими учун жамғарма йиғишни ёки уй-жой харид қилишни мақсад қилади. Ривожланаётган бозор шароитида янги инвестиция имкониятлари пайдо бўлмоқда ва табиий савол туғилади: қаерга маблағни хавфсиз жойлаштириш мумкин? Қандай қилиб капитални кўпайтирса бўлади ва кимга ишониб топшириш керак? Агар сизда бу борада тажриба бўлмаса, инвестиция компанияси энг мақбул ечим бўлиши мумкин. У сизга мураккаб молиявий воситаларни ўрганишга ҳожат қолдирмасдан, профессионал мутахассислар орқали инвестиция қилиш ва барқарор даромад олиш имконини беради.

Инвестиция компанияси нима?

Инвестиция компанияси — бу мижозларнинг маблағларини бошқарадиган ва турли лойиҳаларга сармоя киритадиган ташкилот. Асосий мақсади — инвесторлар учун барқарор даромадни таъминлаш. Компанияда молиявий таҳлилчилар, менежерлар ва бошқа мутахассислар ишлайди, улар мижозлар фойдаси учун асосланган қарорлар қабул қилади.

Бундай компания орқали инвестор бизнеснинг ҳамкорига айланиши, инвестициядан дивиденд олиши, оддий фуқароларга ёпиқ бўлган молиявий воситалардан фойдаланиши мумкин. Энг муҳими, активларни профессионал бошқариш орқали инвестор компания тажрибаси ва билимига таяна олади. Инвестиция компанияси аввало ўз инвесторларига юқори даромад келтиришга интилади. Чунки бу нафақат компаниянинг ўз даромадига, балки унинг инвестиция бозоридаги обрўсига ҳам бевосита таъсир кўрсатади. Шу сабабли компания ўз даромадлилигини ошириш ва ишонч билдирган инвесторлар сонини кўпайтириш мақсадида маблағларни имкон қадар самарали бошқаради. Натижада бу инвестор фойдасининг ўсишига ҳам бевосита ижобий таъсир қилади.

Янги авлод инвестиция компаниялари

Ўзбекистонда ҳам замонавий инвестиция компаниялари фаол ривожланмоқда. Улар соддалаштирилган шартларни таклиф этади: белгиланган муддатга сармоя киритиш, олдиндан ҳисоблаб чиқилган даромадлилик ва аниқ тўлов жадвали.

Бундай инвестицион моделни мамлакатда биринчилардан бўлиб Way II компанияси тақдим этди.

Way II инвестицион модели қандай ишлайди?

Way II инвестиция жараёнини қулай ва тушунарли қилган:

- Инвестор Way Invest мобил иловасини юклаб олади ва картадан онлайн тарзда ёки компания офисида нақд пул орқали ҳисобини тўлдиради.

- Маблағлар реал сектор – Akfa Aluminium Group компаниясига йўналтирилади. Бу 20 та заводга эга, маҳсулотларини 30 дан ортиқ давлатга экспорт қилувчи йирик саноат гуруҳи.

- Компания олган фойда инвесторларга дивиденд сифатида тақсимланади. Прогноз қилинган даромадлилик — йилига 10–15% (АҚШ доллари эквивалентида).

- Инвестор ўз улуши устидан тўлиқ ҳуқуққа эга: дивидендларни нақд қилиб олиш, қайта инвестиция қилиш, ҳадя қилиш ёки исталганча фойдаланиши мумкин.

Энг қулай жиҳати, инвестиция киритиш учун минимал миқдор 14,3 млн. сўм бўлиб, бу кенг омма учун имконият яратади.

Валюта хавфларидан ҳимояланган бўлиб, маблағлар сўмда киритилгач, улар дарҳол доллар қийматига боғланади. Даромадлилик ҳам 10–15% долларда белгиланади.

Way II инвестиция воситалари исломий молия талабларига мослиги Islamic Finance Consulting Board (IFCB) томонидан тасдиқланган бўлиб, тақиқланган ва ноқонуний соҳаларга сармоя киритилмайди.

Телефон: (+998) 78−555−55−55

Манзил: Тошкент шаҳри, Яшнобод тумани, Махтумқули кўчаси, 2/1-уй

Сайт: waygroup.uz

Facebook: fb.com/WayIIGroup

Instagram: @way_ll_group

Telegram: t.me/wayllgroup

LinkedIn: linkedin.com/wayllgroup

YouTube: @Way_ll_Group

Twitter (X): x.com/way_ll_group

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг