Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Истеъмол товарлари бир йилда неча фоизга қимматлагани айтилди

Истеъмол товарлари бир йилда неча фоизга қимматлагани айтилди

Фото: Xabar.uz

Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2023 йилнинг декабрь ойида истеъмол секторидаги товарлар ва хизматлар ўртача 1,2 фоизга ошган.

2023 йил давомида истеъмол секторидаги нархларнинг ўсиш даражаси 8,8 фоизга етди.

2023 йилнинг декабрида «Донли экинлар ва ёрма маҳсулотлари» (109,7% га 131,3 %), «Ёғлар ва мойлар» (90,3% га 110,9%), «Сабзавотлар, илдиз мевалилар ва дуккаклилар» (98,6%га 112,9%) ва «Шакар, қандолат маҳсулотлари ва десертлар» (109,0% га 124,6%) гуруҳлари 2022 йилнинг декабридаги мос кўрсаткичдан сезиларли даражада паст бўлди.

Мевалар ва ёнғоқлар эса, аксинча 2023 йилда бир йил аввалгига қараганда сезиларли қимматлашди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг