Жиззахда шу вақтгача бўлмаган соҳада ишлаб чиқариш бошланади
![Жиззахда шу вақтгача бўлмаган соҳада ишлаб чиқариш бошланади](http://static.xabar.uz/crop/2/3/720_460_95_2376714265.jpg)
Президентликка номзод Шавкат Мирзиёев Жиззахда сайловчилар билан учрашув вақтида вилоятда электр энергияси ишлаб чиқариш бошланишини маълум қилди.
— Бир масалага эътибор беринг. Бугунги кунга қадар, Жиззах вилоятида бирорта ҳам электр энергиясини ишлаб чиқариш қувватлари бўлмаган.
Шу боис, бу соҳада 1 миллиард долларлик йирик лойиҳалар амалга оширилиб, қуввати 1 минг 200 Мега-Ватт бўлган электр станциялари барпо этилади, — деди Шавкат Мирзиёев.
Маълум қилинишича, Ғаллаорол туманида Бирлашган Араб Амирлигининг «Масдар» компанияси томонидан 150 миллион доллар сармоя ҳисобига, қуввати 220 Мега-Ватт бўлган қуёш электр станцияси иш бошлайди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter