Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Жорий йил «Ташаббусли бюджет» учун 2,0 трлн сўм ажратилади

Жорий йил «Ташаббусли бюджет» учун 2,0 трлн сўм ажратилади

Фото: Xabar.uz

АОКАда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги раҳбарияти ва мутасаддилари иштирокида ўтказилган матбуот анжуманида «Ташаббусли бюджет» лойиҳасининг амалга оширилиши, навбатдаги мавсум таҳлили юзасидан маълумот берилди.

2023 йилда «Ташаббусли бюджет» учун жами 2,0 трлн сўм маблағ кўзда тутилган бўлиб, шундан 1 трлн сўми 1-мавсумда ажратилади.

2023 йил бошига маҳаллий бюджетларда шаклланган эркин қолдиқ маблағларининг 30 фоизи маҳаллий ҳокимликлар томонидан Фуқаролар ташаббуси жамғармасига йўналтирилади.

«Ташаббусли бюджет» лойиҳаси бўйича жорий йил биринчи мавсуми доирасида таклиф киритиш жараёнлари якунланиб, ҳозирда туман/шаҳар ишчи комиссиялари томонидан модерация жараёнлари амалга оширилмоқда.

Дастлабки ҳисоб китобларга кўра, шунда 1-мавсум учун Фуқаролар ташаббуси жамғармаларида жами 1,7 трлн сўм маблағ шаклланиши кўзда тутилмоқда.

Умуман олганда, жамоатчилик томонидан билдирилган таклифларни молиялаштириш учун 2023 йилда бюджетдан жами 8 трлн сўм маблағлар йўналтирилиши мўлжалланган.

Соҳалар кесимида энг кўп ҳудудий ички йўлларни таъмирлаш йўналиши бўйича14,7 мингта лойиҳа илгари сурилган, бу жами лойиҳалар сонига нисбатан 26 фоизни ташкил этади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг