Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Кудбиев: аномал совуқ пайтида тадбиркорларга 13 трлн сўмлик кредитлар ажратилган

Кудбиев: аномал совуқ пайтида тадбиркорларга 13 трлн сўмлик кредитлар ажратилган

Олий Мажлис Қуйи палатасида бугун, 14 июнь куни депутатлар Давлат бюджетининг ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетларининг 2022 йилдаги ҳамда 2023 йил биринчи чорагидаги ижроси тўғрисидаги ҳисоботлар эшитишди.

Мажлисда депутатларга ҳисобот тақдим қилган Иқтисодиёт ва молия вазири Шерзод Кудбиевнинг билдиришича, Ўзбекистон иқтисодиётида жорий йилда ҳам юқори иқтисодий ўсиш суръатлари таъминланиб, 2023 йилнинг I чорагида ялпи ички маҳсулот ҳажми ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 5,5 фоизга ўсган.

”Ҳисобот даврида тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш мақсадида аномал совуқ ва энергия инқирозидан талафот кўрган тадбиркорлик субъектларига 13 трлн сўмлик кредитлар ажратилган, 1 210 та тадбиркорнинг кредит тўлов бўйича қарздорлик муддатлари узайтирилган ва уларга солиқ қарзини бўлиб-бўлиб тўлаш имконияти берилган”, – дейди вазир ўз ҳисоботида.

Кудбиев, шунингдек, глобал миқёсдаги сиёсий ва иқтисодий вазият билан боғлиқ кескинликлар кузатилаётган бир вақтда Ўзбекистонда Давлат бюджети барқарорлигини таъминлашга эришилаётганини таъкидлайди.

“Давлат бюджети даромадлари ҳисобот даврида режага нисбатан 102,8 фоизга ёки 1,3 трлн сўмга ошириб бажарилди. Иқтисодиётда солиқ юкининг пасайганлиги эвазига тадбиркорлар фаоллигининг ошиши ҳамда инвестициявий фаолликнинг кучайиши бюджет даромадлари барқарорлигини таъминлашга ижобий таъсир кўрсатди”, – дейди ўз ҳисоботларига таяниб Иқтисодиёт ва молия вазири Шерзод Кудбиев.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг