«Mall of Uzbekistan» — миллий маҳсулотлар сотиладиган йирик савдо марказлари ишга туширилади

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев раислигида маҳаллий саноатни ривожлантириш бўйича келгусидаги устувор вазифалар юзасидан видеоселектор йиғилиши ўтказилмоқда.
Таъкидланишича, бугунги кунда мамлакатимизда тайёр кийим-кечак, чарм-атторлик маҳсулотлари ва пойабзал ишлаб чиқарадиган 4 мингдан зиёд корхона бор.
Лекин уларни аҳолига танитиб, кенг танлов имконини берадиган, миллий маҳсулотлар бир жойда сотиладиган савдо марказлари йўқлиги кўрсатиб ўтилди.
Шу боис, фақат миллий маҳсулотлар сотиладиган «Mall of Uzbekistan» йирик савдо марказлари ишга туширилади. Бу ердаги савдо дўконлари тадбиркорларга минимал нархда ижарага берилади.
Ишчиларининг 15 фоизи эҳтиёжманд оиладан бўлган тўқимачилик ва чарм-пойабзал корхоналарига фойда солиғи 2 фоиз, ижтимоий солиқ 1 фоиз этиб белгиланган.
Эндиликда тўқимачилик ва чарм корхоналарига эҳтиёжманд одамларни ишга олиш бўйича 15 фоизли меъёр 2 баробар камайтирилади. Бундан буён имтиёз олиш учун корхонада эҳтиёжманд одамлар билан бирга ногиронлиги бор ишчилар ҳам ҳисобга олинади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter