Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Марказий банк раиси: «Келгуси йилдан инфляция пасаяди»

Марказий банк раиси: «Келгуси йилдан инфляция пасаяди»

Фото: «Xabar.uz»

Ўзбекистон Республикаси Марказий банкида пул-кредит сиёсатининг 2020 йил ва 2021-2022 йиллар даврига мўлжалланган асосий йўналишлари мавзусида матбуот анжумани бўлиб ўтгани ҳақида хабар бергандик.

Марказий банк бошқаруви раиси Мамаризо Нурмуратов Ўзбекистонда келгуси йилдан инфляция даражаси пасайишини маълум қилди.

«Инфляциянинг амалдаги ўсиши ва прогноз кўрсаткичларидаги ўзгаришлар таъсири узоғи билан яна бир, бир ярим йил давом этади. Сўнг ҳаммаси ўз жойига тушади. Бу вақтда нархлар тебранадиган кутилмалардан узоқлашамиз. Шу боис йил охирига қадар бошқариладиган ва белгиланадиган нархларни эркинлаштириш графигини ишлаб чиқамиз. Шунда 2020 йилда инфляция даражасини 12,5-13,5 фоиз, 2021 йилдан эса 10 фоизга пасайтирамиз», деди Марказий банк раиси.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг