Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Микрокредитбанк» йирик лойиҳани молиялаштирди (фото)

«Микрокредитбанк» йирик лойиҳани молиялаштирди (фото)

Фото: Xabar.uz

«Микрокредитбанк» акциядорлик-тижорат банки бугунги кунда ўзининг хорижий кредит линиялари орқали жалб қилинган маблағлари билан иқтисодиётнинг реал сектори корхоналарини модернизация қилиш, техник ва технологик қайта жиҳозлаш ҳамда ишлаб чиқаришни диверсификациялашга доир инвестиция лойиҳаларини молиявий қўллаб-қувватлашга қаратилган жараёнларда фаол иштирок этиб келмоқда.

Мазкур йўналишдаги корхоналар фаолиятини кенг ёритиш мақсадида банк томонидан молиялаштирилган Тошкент вилоятидаги «Inter Agro Broiler Breeders» масъулияти чекланган жамиятига бир гуруҳ республика ва маҳаллий оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирокида пресс-тур ташкил этилди.

Пресс-тур давомида иштирокчилар корхонада паррандачилик маҳсулотлари ишлаб чиқариш жараёни билан бевосита яқиндан танишиш имконига эга бўлишди.

Тошкент вилояти Нурафшон БХО мижози «Inter Agro Broiler Breeders» корхонасига 2022 йилда паррандачилик фаолиятини ривожлантириш мақсадида айланма маблағларини тўлдириш учун она товуқ жўжалари ҳамда парранда озуқа еми сотиб олиш учун 20 млрд. сўм миқдорида кредит ажратилган.

Мижоз томонидан тақдим этилган бизнес-режага асосан, лойиҳанинг умумий қиймати 30 млрд. сўмни ташкил этади. Банк томонидан кўрсатилган молиявий ёрдам натижасида 2023 йилда 58,2 млрд. сўмлик пул айланмалари амалга оширилган. Энг муҳими, ушбу корхонада 100 га яқин янги ишчи ўринлари яратилган.

– Давлатимиз раҳбарининг Венгрия ва АҚШга расмий ташрифларидаги эришилган келишувлар ишимизни анча осонлаштирди. Шу тариқа ҳозир яна янги лойиҳалар устида ишлаб, «Микрокредитбанк»дан яна бемалол кредит олишимиз мумкин, – деди корхона раҳбари Рустам Саидов.

Маҳсулотларнинг 50 фоизи маҳаллий бозорга, қолган ярми эса 7 та давлат – Озарбайжон, Россия, Қозоғистон, Афғонистон, Тожикистон, Саудия Арабистони ва Қирғизистонга экспорт қилинади.

Банк Ахборот хизматининг маълум қилишича, «Микрокредитбанк» АТБ томонидан жорий йил бошидан бери тадбиркорлик субъектларининг инвестицион лойиҳаларини молиялаштириш учун 95 та лойиҳага 384,4 млрд. сўм эквивалентида маблағлар ажратилди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг