Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Миллий тўлов тизимига «Ҳумо» номи берилди

Миллий тўлов тизимига «Ҳумо» номи берилди

Фото: «Xabar.uz»

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Миллий тўлов тизимини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 2018 йил 19 сентябрдаги қарорига асосан миллий чакана тўлов тизимини яратиш бўйича ишлар олиб борилмоқда.

Хусусан, аҳоли фикрига асосланган тўлов тизимининг брендини яратиш мақсадида, жорий йилнинг 24 сентябр куни Марказий банк янги ташкил этилаётган тўлов тизимининг номини аниқлаш бўйича танлов эълон қилинган эди.

Танловнинг биринчи босқичида 2,4 минг нафар фуқаро ўз таклифини билдирди. Улар орасидан энг кўп билдирилган учта ном – «Ҳумо», «Адрас» ва «Анор» танлаб олинди.

Танловнинг иккинчи босқичида, юқорида келтирилган учта номдан бирига овоз беришда 4,0 мингга яқин респондент иштирок этди.

Овоз бериш натижаларига кўра, биринчи ўринни 45,3 фоиз овоз билан «Ҳумо» номи эгаллади.

Шу муносабат билан танланган ғолиб «Ҳумо» номини ҳисобга олган ҳолда миллий чакана тўлов тизимининг брендини ишлаб чиқиш бўйича ишлар олиб борилади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг