Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Молия вазирлиги «Ташаббусли бюджет»даги шубҳали тўпланган овозларни ўрганади

Молия вазирлиги «Ташаббусли бюджет»даги шубҳали тўпланган овозларни ўрганади

Ижтимоий тармоқларда жамоатчилик томонидан «Ташаббусли бюджет» жараёни доирасида айрим лойиҳалар қисқа муддат ичида минглаб овозлар тўплаётганлиги юзасидан эътирозлар билдирилмоқда.

Мазкур ҳолат юзасидан Молия вазирлиги ўз муносабатини билдириб, бундай ҳолларда вазирлик томонидан текширув ишлари олиб борилишини маълум қилди.

«Фуқаролар томонидан келиб тушаётган мурожаатларни инобатга олган ҳолда, шубҳали тўпланган овозлар деб топилган лойиҳалар бўйича Молия вазирлиги томонидан ушбу мурожаатларнинг ҳаққонийлиги юзасидан ўрганишлар олиб борилади.

Ўрганишлар натижалари бўйича қўшимча ахборот берилади», – дейилади вазирлик муносабатида.

Қайд этилишича, овоз бериш жараёнининг муддати тугагач барча овозлар қайта текшириб чиқилади.

Эслатиб ўтамиз, овоз бериш жараёнлари жорий йилнинг 17 сентябрига қадар давом этади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг