Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Молия вазирлиги тузилмасида янги тайинловлар бўлди

Молия вазирлиги тузилмасида янги тайинловлар бўлди

Фото:«Xabar.uz»

Молия вазирлиги тузилмасида янги тайинловлар амалга оширилди. Бу ҳақда вазирлик ахборот хизмати хабар берди. 

Жумладан, Астанов Зафар Муродиллаевич вазирликнинг Истеъмол бозори, транспорт, алоқа ва туризм соҳаларини молиявий тартибга солиш бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.

Зафар Астанов 1981 йилда Самарқанд вилояти, Иштихон туманида туғилган, миллати ўзбек. Маълумоти олий, 2003 йилда Самарқанд кооператив институти ва 2005 йилда Тошкент Давлат иқтисодиёт университетларини тамомлаган.

Бўриев Жасур Ғафурович Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.

Жасур Бўриев 1988 йилда Сурхондарё вилояти, Олтинсой туманида туғилган. Маълумоти олий, 2010 йилда Тошкент молия институтини тамомлаган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг