Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Муваффақиятингизни таъминлашга Президент сифатида кафолат бермоқчиман— Шавкат Мирзиёев

Муваффақиятингизни таъминлашга Президент сифатида кафолат бермоқчиман— Шавкат Мирзиёев

Фото: Президент матбуот хизмати.

Президент Шавкат Мирзиёев айни вақтда Халқаро инвестиция форумида иштирок этмоқда. Давлат раҳбари нутқининг якунида хориждан келган инвесторларга самимий мурожаат қилди.

— Мамлакатимиздаги муваффақиятингизни таъминлаш, барча ишларингиз яхши кетишига Президент сифатида кафолат бермоқчиман.

Бу гапларни нима учун айтмоқдаман? Беш йил деганда биринчи марта шундай форум ўтказяпмиз, битта маъруза давомида ҳамма гапни айтиб бўлмайди. Биз тадбиркорга эркин ишлаши учун кўп эркинликлар бермоқдамиз.

Биз аввало инвестиция учун муҳит, замин яратдик ва шундан кейин сизни таклиф қилдик. Дунёдаги оғир вазиятга қарамасдан Ўзбекистонга келганингиз бизга катта куч беради ва зиммамизга катта масъулият юклайди.

Биз — давлат бўлиб, мен — президент сифатида сизга катта шароит яратамиз. Бунга асло шубҳа қилманг. Бу кунга етгунга қадар кўп тайёргарлик кўрдик.

Бизнинг дунёқарашимиз кечагидан мутлақо бошқача. Албатта кўп ишлашимиз керак, ҳали камчиликларимиз кўп. Биз сиз билан мулоқот қилиб, бу камчиликларни бартараф этамиз. Агар лозим бўлса қонунларимизни ҳам ўзгартирамиз.

Сизнинг Ўзбекистондаги фаолиятингизнинг ўз ижобий тарихи бўлади. Бизнинг ҳамкорлигимиз икки томонлама манфаат олиб келишига ишонаман, — деди Шавкат Мирзиёев.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг