Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Наманганда кичик ГЭС каскадлари ишга туширилди

Наманганда кичик ГЭС каскадлари ишга туширилди

Фото: Наманган вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати

9 июль куни Наманган вилояти Учқўрғон туманининг «Обод гулистон» маҳалласида Катта Фарғона каналига қурилган кичик ГЭС каскадлари ишга туширилди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.

Умумий қиймати 31 миллион АҚШ долларига тенг бўлган бу лойиҳа, «Ўзбекгидроэнерго» АЖнинг 22,3 миллион доллар ўз маблағлари ҳамда Хитойнинг «Эксимбанк»и томонидан ажратилган кредит ҳисобига қуриб битказилди. Лойиҳанинг ўзини ўзи қоплаш муддати 8,5 йил деб белгиланган.

Фото: Наманган вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати

6 мегаваттлик икки кичик ГЭСдан иборат каскад Катта Фарғона каналининг ПК 142 ҳамда ПК 184 участкалари оралиғида иншо этилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 2 майдаги «2017 — 2021 йилларда гидроэнергетикани янада ривожлантириш чора-тадбирлари Дастури тўғрисида»ги Қарори доирасида «Ўзбекгидроэнерго» АЖ таркибида барпо этилган бу кичик ГЭС каскадлари ишга тушиши натижасида Наманган вилоятида электр энергияси ишлаб чиқариш йилига 72,89 млн. квт/соатга ортди. Бунинг натижасида Учқўрғон туманидаги 48 минг хонадон экологик тоза технологияларда ишлаб чиқарилган электр энергияси билан таъминланади.

Фото: Наманган вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати

 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг