Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Нефтни қайта ишлаш заводи қурилиши тўхтаса-да, Қозоғистондан нефт импорти давом этади

Нефтни қайта ишлаш заводи қурилиши тўхтаса-да, Қозоғистондан нефт импорти давом этади

Жиззахдаги нефтни қайта ишлаш заводи қурилиши тўхтатилганига қарамай, Ўзбекистон Қозоғистондан нефт импорт қилишда давом эттиради. Бу ҳақда «Podrobno» хабар бериб ўтган.

— 2017 йилда Қозоғистон билан нефтгаз соҳасида ҳамкорлик қилиш бўйича келишиб олинган эди. Унга кўра ҳар йили 2 миллион тонна нефт импорт қилиш ва Жиззахда қуриладиган заводда қайта ишлаш кўзда тутилган.

Жиззахдаги нефтни қайта ишлаш заводи қурилиши тўхтаб қолганига қарамай, нима бўлган тақдирда ҳам Қозоғистондан нефт импорт қилишда давом этамиз. Фақат бу қадар катта кўламда эмас. Энди фақат ички эҳтиёж учун ишлаймиз", - дейди «Нефтгазинвест» ташкилоти директори ўринбосари Хусниддин Тўраев.

Мутасаддининг таъкидлашича, илгари Россия ва Қозоғистон компаниялари билан 5 миллион тонна нефт борасида музокара олиб борилган. Бу хом ашё ҳам Жиззахдаги нефтни қайта ишлаш заводига йўналтирилиши лозим бўлган. Энди бу масала ҳам тўхтаб турибди.

Эслатиб ўтамиз, лойиҳа концепциясига киритилган ўзгариш туфайли Жиззахдаги нефтни қайта ишлаш заводи қурилиши тўхтаб қолган эди. Биринчи навбатда Фарғона ва Бухорода мавжуд бўлган заводларни қайта модернизация қилишга эътибор қаратилади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг