Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

NRG Uzbekistan ва InfinBANK турар жой мажмуалари учун фойдали «Енгил Ипотека» дастурини ишга туширмоқда

NRG Uzbekistan ва InfinBANK турар жой мажмуалари учун фойдали «Енгил Ипотека» дастурини ишга туширмоқда

Дастур NRG Jomiy, NRG Maftun Makon, NRG Voha, NRG Yangi Baxt, NRG Yunusobod, NRG Zamon каби турар жой мажмуаларига татбиқ этилади.

NRG Uzbekistan InfinBANK билан ҳамкорликда янги ипотека кредити дастурини йўлга қўймоқда.

Бу имконият ўз уйига эга бўлишни орзу қилган ҳар бир киши учун мўлжалланган.

Дастур қуйидаги қулай шартларни таклиф этади:

• Йиллик фоиз ставкаси — 6% дан 10% гача;

• Бошланғич тўлов — 15% дан бошланади;

• Кредит муддати — 2 йилдан 3 йилгача;

• Расмий даромадни тасдиқламасдан кредит олиш имконияти;

• Қурилиш босқичида қўшимча гаров талаб қилинмаслиги;

• Кредит миқдори 1 000 000 000 сўмгача.

NRG Uzbekistan компанияси кўчмас мулк сотиб олиш жараёнини ҳар бир киши учун имкон қадар қулай қилишга интилмоқда. Ипотека кредити бўйича янги шартларимиз бозордаги энг яхши таклифлардан бири ҳисобланади ва биз ишонамизки, бу шартлар сизга янги уйингизга эришиш йўлидаги биринчи қадамни ташлашда ёрдам беради.

Ипотека масалалари бўйича қўшимча маълумот ва маслаҳат олиш учун 1060 рақамига қўнғироқ қилинг.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг