Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

NRG Uzbekistan яна бир улкан лойиҳани амалга оширмоқда – Maftun Makon'да катта байрам бўлиб ўтди

NRG Uzbekistan яна бир улкан лойиҳани амалга оширмоқда – Maftun Makon'да катта байрам бўлиб ўтди

NRG Uzbekistan компанияси 15 гектар майдонда замонавий ва кенг мажмуа Maftun Makon турар жой мавзеси қуриш бўйича улкан лойиҳани амалга оширмоқда. Маҳалла пойтахтнинг истиқболли ривожланаётган ҳудуди — Тошкентнинг янги марказида, Янги Ўзбекистон кўчаси бўйида жойлашган.

NRG Maftun Makon ривожланган инфратузилмаси билан ажралиб туради. Марказий Осиё университети, Олимпия шаҳарчаси, Янги Ўзбекистон боғи, шунингдек, масжидлар ва супермаркетлар бевосита яқин ҳудудда жойлашган бўлиб, аҳолига кундалик ҳаётда қулайлик ва фаровонликни таъминлайди.

Мавзенинг энг катта афзаллиги — турар-жой бинолари деразаларидан Чимён тоғларининг гўзал манзаралари очилиб, шинамлик ва табиатга яқинлик муҳитини яратади.

NRG Uzbekistan компанияси лойиҳа бўйича барча мажбуриятларини тўлиқ бажариб, ривожланишни ишонч билан ва кенг кўламда давом эттираётганини, шунингдек, сифат ва масъулиятга содиқлигини тасдиқламоқда.

26 ва 27 июнь кунлари компания Maftun Makon Nur ҳамда Maftun Makon Kaya турар жой мажмуаларининг бахтли аҳолисига калитларни тантанали равишда топширди.

27 июнь куни кенг кўламли ва истиқболли лойиҳанинг бир қисмига айланган юзлаб оилалар учун янги ҳаёт бошланишини белгилаб берган Maftun Makon Fest бўлиб ўтди.

Саҳнада хонанда Лола ва DJ ZOFF ёрқин чиқишлари билан барчани қувонтирди. Ҳовли мусиқа оҳанглари остида жонланди: болалар қувонч билан ҳар томонга югуриб ўйнашар, ўсмирлар ижтимоий тармоқлар учун сурат ва лавҳалар олишар, катталар эса дам олиб, ўзларини катта ва муҳим воқеанинг бир қисмига айланганликларини ҳис қилишарди.

NRG компанияси бу билан тўхтаб қолмайди. 2025 йилда Тошкентнинг турли туманларида яна тўртта турар-жой мажмуасини фойдаланишга топшириш режалаштирилган. Ҳар бир лойиҳа ўзига хос муҳитга эга бўлиб, юзлаб оилалар учун янги шинам уйга айланади, пойтахтдаги ҳаёт сифатини ривожлантириш ва яхшилашни давом эттиради.

Тафсилотлар учун NRG савдо бўлимига мурожаат қилинг: 1060.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг