Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Олтин-валюта захиралари ҳақида янги маълумот берилди

Олтин-валюта захиралари ҳақида янги маълумот берилди

Жорий йилнинг июль ойида ялпи олтин-валюта захираларининг 270,6 млн. АҚШ долларига пасайиши кузатилди. Бу ҳақда Марказий банк ахборот хизмати хабар берди.

Мазкур ҳолат ҳисобот даврида асосан олтин нархининг 1250,55 дан 1219,20 долл./тр.унцияга пасайиши ҳисобига юзага келди. (нархнинг олтин-валюта захираларининг камайишига таъсири – 347,0 млн. долл.).

Скрин: Марказий банк

Марказий банки олтин-валюта захираларини ҳисоблаш методикаси Халқаро валюта жамғармасининг стандартлари асосида юритилади. Олтин-валюта захираларининг таркиби хорижий валюта активлари ва қуйма шаклидаги монетар олтиндан иборат.

Олтин-валюта захираларини самарали бошқариш мақсадида Марказий банк томонидан захираларнинг ялпи ва соф қийматлари ҳисоби юритилади.

Соф олтин-валюта захиралари тижорат банклари ва давлат бошқаруви органларининг (Молия вазирлиги, Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси бундан мустасно) Марказий банкда очилган ҳисоб варақларидаги валюта маблағларини, яъни Марказий банкнинг ушбу ташкилотлар олдидаги мажбуриятларини ҳисобга олмайди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг