Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Охирги беш йилда саноат корхоналари сони 2 баробар кўпайди

Охирги беш йилда саноат корхоналари сони 2 баробар кўпайди

Президент раислигидаги йиғилишда саноатда қўшимча захираларни аниқлаш ва инвестицияларни кўпайтириш бўйича 2023 йил учун режалар муҳокама қилинди.

Таъкидланишича, сўнгги йилларда:

- қўшимча 19 та эркин иқтисодий зона ва 400 дан зиёд кичик саноат зонаси ташкил этилиб, уларнинг инфратузилмасига 10 триллион сўм йўналтирилди;

- тўқимачилик, кимё, қурилиш материаллари, чарм, фармацевтика, электротехника каби соҳаларни «драйвер»га айлантириш учун 3 миллиард долларлик молиявий ресурслар ажратилди;

- саноатни зарур хом ашё билан таъминлаш мақсадида геология-қидирув ишлари 3 баробарга кўпайтирилиб, 600 тадан зиёд янги кон аниқланди.

Натижада, охирги беш йилда саноат корхоналари сони 2 баробар кўпайиб, 100 мингтага етди, ишлаб чиқариш ҳажми 1,4 бараварга кўпайди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг