Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ўзбекистон 11 ойда тўқимачиликдан қанча фойда кўргани очиқланди

Ўзбекистон 11 ойда тўқимачиликдан қанча фойда кўргани очиқланди

Фото: Xabar.uz

Статистика агентлиги маълумотларига кўра, Ўзбекистон 2023 йилнинг январь-ноябрь ойларида қиймати 2,8 млрд АҚШ долларилик тўқимачилик маҳсулотларини экспорт қилган.

Бу кўрсаткич умумий экспортнинг 12,1 фоизини ташкил этган.

Экспорт қилинган тўқимачилик маҳсулотлари таркибида тайёр тўқимачилик маҳсулотлари (41,3 фоиз), калава-ип (40,7 фоиз) асосий улушни эгаллаган.

Йил бошидан 626 турдаги тўқимачилик маҳсулотлари дунёнинг 63 та давлатига экспорт қилинган. Натижада, тўқимачилик маҳсулотлари экспорти ҳажми ўтган йилга нисбатан сезиларли даражада ошган.

Тўқимачилик маҳсулотлари таркибида:

Тайёр тўқимачилик маҳсулотлари – 1,2 млрд.

Калава-ип – 1,1 млрд

Трикотаж мато – 284,8 млн

Газламалар – 164,8 млн

Пайпоқ маҳсулотлари – 56,9 млн

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг