Ўзбекистон 7 ойда 72,7 миллион долларлик буғдой уни сотиб олди
Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2022 йилнинг январ-июл ойларида Ўзбекистонга қиймати 72,7 млн АҚШ долларига тенг бўлган 227,8 минг тонна буғдой уни импорт қилинган.
Буғдой уни импорти ҳажми, ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда, 41,6 минг тоннага ошган.
2022 йилнинг 7 ойида Ўзбекистон буғдой унини асосан икки давлатдан импорт қилган:
- Қозоғистон — 218,3 минг тонна
- Россия — 9,4 минг тонна.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter