Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ўзбекистон Афғонистонга автомобил шиналарини экспорт қилиши мумкин

Ўзбекистон Афғонистонга автомобил шиналарини экспорт қилиши мумкин

Фото: Савдо-саноат палатаси

Афғонистоннинг автомобил савдоси соҳасида фаолият юритаётган йирик тадбиркорлардан иборат делегация Тошкент вилоятининг Ангрен шаҳрида жойлашган «Биринчи резинотехника заводи»га ташриф буюрди.

Ташриф давомида меҳмонлар корхонанинг замонавий ишлаб чиқариш қувватлари, автомобил шиналарини ишлаб чиқаришнинг тўлиқ технологик жараёни ҳамда маҳсулотлар сифатини назорат қилиш тизими билан танишди.

Мутасаддилар делегацияга корхонанинг ишлаб чиқариш салоҳияти ва маҳсулот турлари ҳақида батафсил маълумот берди.

Қайд этилишича, «Биринчи резинотехника заводи» Ўзбекистонда автомобил шиналарини ишлаб чиқарувчи биринчи ва ягона корхона бўлиб, йилига 3 млн дона автомобил шинаси, 200 минг дона қишлоқ хўжалиги техникалари учун шина ҳамда 100 минг погон метр конвейер лентаси ишлаб чиқариш қувватига эга.

Учрашувда Ўзбекистонда ишлаб чиқарилаётган шиналарни Афғонистон бозорига етказиб бериш, савдо ҳамкорлигини кенгайтириш, дилерлик тармоғини ривожлантириш ҳамда саноат кооперациясини мустаҳкамлаш масалалари муҳокама қилинди.

Таъкидланишича, мазкур ташриф икки давлат ишбилармон доиралари ўртасидаги амалий ҳамкорликни фаоллаштириш, экспорт ҳажмини ошириш ва янги бизнес шерикликларини йўлга қўйишга хизмат қилади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг