Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ўзбекистон «чойхўр» мамлакатга айланиб бормоқда

Ўзбекистон «чойхўр» мамлакатга айланиб бормоқда

Фото: Xabar.uz

Статистика агентлигининг дастлабки маълумотларига кўра, Ўзбекистон 2023 йилнинг январь-май ойларида 23 та хорижий давлатдан қиймати қарийб 21,1 млн АҚШ долларига тенг бўлган 14,7 минг тонна чой импорт қилган.

Чой импорти ҳажми ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 718 тоннага ошган.

5 ойда Ўзбекистон энг кўп чой импорт қилган давлатлар:

- Хитой – 11,4 минг тонна

- Кения – 1,0 минг тонна

- Эрон – 893 тонна

- Ҳиндистон – 338 тонна

- Қозоғистон – 247 тонна

- Шри-Ланка – 185 тонна

- Индонезия – 179 тонна

- Россия – 175 тонна

- БАА – 173 тонна.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг