Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ўзбекистон Cotton Campaign халқаро коалициясининг қарорини олқишлади

Ўзбекистон Cotton Campaign халқаро коалициясининг қарорини олқишлади

Фото: «Pixabay»

Ўзбекистон Cotton Campaign халқаро коалициясининг қарорини олқишлади. Бу ҳақда Президент матбуот котибининг расмий каналида маълум қилинди.

«Cotton Campaign халқаро коалициясининг Ўзбекистон пахтасига бойкотни бекор қилиш тўғрисидаги қарорини олқишлаймиз.

12 йилдан ортиқ амал қилган бойкот мамлакатимизда 2021 йилги пахта терими мавсумида болалар меҳнати ва мажбурий меҳнатга йўл қўйилмагани муносабати билан бекор қилинди.

Бундан илгарироқ Халқаро меҳнат ташкилоти Ўзбекистон пахтачилигида тизимли болалар меҳнати ва мажбурий меҳнатга чек қўйилганини эътироф этди.

Буларнинг барчаси Президентимиз Шавкат Мирзиёев томонидан инсон қадрини улуғлаш борасида амалга оширилаётган ислоҳотлар бундан буён ҳам қатъий давом эттирилиши ва улар ортга қайтмаслигидан далолатдир», дейилади хабарда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг