Ўзбекистон лимон экспортини анчагина оширди
Ўзбекистон 2022 йилнинг дастлабки икки ойида 6 та хорижий давлатларга қиймати 1,3 млн. AҚШ долларига тенг бўлган 1,2 минг тонна лимон экспорт қилган.
Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси маълумот бериб ўтди.
Лимон экспорти ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 309 тоннага ошган.
2022 йилнинг январь-февраль ойларида Ўзбекистон энг кўп лимон экспорт қилган давлатлар:
- Россия – 715 тонна
- Қозоғистон – 325 тонна
- Қирғиз Р. – 194 тонна
Хорижга энг кўп лимон экспорт қилган ҳудудлар:
- Фарғона вилояти – 521 тонна
- Тошкент вилояти – 219 тонна
- Хоразм вилояти – 159 тонна
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter