Ўзбекистон олтин-валюта захираси салкам ярим миллиард долларга камайди
Марказий банк 2018 йил 1 октябрь ҳолатига Ўзбекистон олтин-валюта захиралари ҳақидаги маълумотни эълон қилди. Бу ҳақда банк матбуот хизмати хабар бермоқда.
Унга кўра, Ялпи олтин валюта захиралари — 26 407,3 миллион АҚШ доллари (2018 йил 1 сентябрь ҳолатига 26 870,8 миллион АҚШ доллари, ўтган ойга нисбатан 463,5 миллион АҚШ долларига камайган), шундан халқаро валютадаги активлар — 12 454,4 миллион АҚШ доллари, монетар олтин — 13 953,0 миллион АҚШ доллари ташкил қилди.
Соф олтин-валюта захиралари — 25 494,5 миллион АҚШ долларини ташкил этди (2018 йил 1 сентябрь ҳолатига 25 983,0 миллион АҚШ доллари).
Қайд этиш лозимки, Марказий банк томонидан олтин-валюта захираларини самарали бошқариш мақсадида захираларнинг ялпи ва соф қийматлари ҳисоби юритилади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter