Ўзбекистон Россия шоколадини энг кўп сотиб олаётган мамлакатлар қаторида

Россия шоколадини энг кўп импорт қилаётган мамлакатлар маълум бўлди. БМТ Comtrade платформасига 13 июл куни жойланган маълумотларга кўра, 2025 йил январ-апрел ойларида Россия энг кўп шоколадни Қозоғистонга экспорт қилган — $78,3 млн (6,1 млрд рубл.)
Россия шоколадини энг кўп импорт қилаётган мамлакатлар (топ-10):
- Қозоғистон — $78,3 млн
- Озарбайжон — $23,4 млн
- Ўзбекистон — $21,4 млн
- Қирғизистон — $14,7 млн
- Грузия — $8 млн
- Хитой — $7,4 млн
- Арманистон — $5,7 млн
- Сербия — $3 млн
- Молдова — $2,4 млн
- Германия — $2,1 млн.
Бундан ташқари, Россия шоколади Беларус, Болгария, Исроил, Латвия, Саудия Арабистони ва АҚШга экспорт қилинмоқда, дейилади хабарда. Тўрт ойдаги экспорт жами қиймати $170,7 млн.ни ташкил этган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter